logo
Карта сайта
вернуться назад

Жамият акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши

«NAMANGAN-AVTOTEXXIZMAT» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ

                                                        УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ БАЁНИ

 

 Наманган шахар                                                                                  12 февраль 2016 йил

 

Жамият томонидан муомалага

чикарилган жами акциялар сони:                  435000  дона

Овоз бериш хукукига эга булган

акциялар сони:                                                 435000 дона  

Йигилишда катнашган овоз бериш хукукига эга

акциялар эгаларини овозлари сони                             301 709     дона

Йигилиш ваколати (кворуми) 301 709 дона акциялар  69,4 % фоизни ташкил килади

ЖУМЛАДАН:

1.  «Аvtosanoat Invest» МЧЖ вакили    1 киши  /60,01фоиз/  261 053    дона

2.  «O’zavtotexxizmat» АБ вакили         1 киши / 8,35 фоиз/    36 307    дона

3.   Жисмоний шахслар                   26 киши  /1,04  фоиз/       4 349    дона

 

Й И Ғ И Л И Ш    К У Н   Т А Р Т И Б И:

  1.     Йигилиш ишчи президиумини сайлаш.
  2.     Акциядорларнинг навбатдан ташкари Умумий йигилишини ўтказиш регламентини тасдиклаш.
  3.     Санок комиссияси аъзолари сони ва таркибини тасдиклаш.
  4.     Эълон килинган акциялар сонини аниклаш:
  5.     «Namangan-Avtotexxizmat»  АЖ Уставига узгартириш ва кушимчалар киритиш.
  6.     Низом матнига узгартириш ва кушимчалар киритиш

- «Умумий йигилиш тугрисида»;

-«Кузатув кенгаши тугрисида».

         7.    Кузатув кенгашига куйидаги масалаларни хал этиш ваколатини бериш:

  - устав фондини купайтириш ва кушимча акцияларни чикариш буйича;

  - эмиссия рисоласи ва акцияларни чикариш тугрисидаги карорни тасдиклаш буйича;

        Сўзни жамият ишлаб чикаришни мувофиклаштириш булимии бошлиги С.Юсупов олиб, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йигилишини олиб бориш учун йигилиш раислигига «Аvtosanoat Invest» МЧЖ қимматли қогозлар мутахасиси Абдумуминов Абдусаттор Абдумутал углини номзодини таклиф килди, номзод акциядорлар томонидан бир овоздан тасдикланди. Умумий йигилиш котиблигига Р.Расулов номзоди тасдикланди.

     Акциядорларнинг умумий йигилиши раиси Абдумуминов Абдусаттор Абдумутал угли "Namangan-Avtotexxizmat" акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йигилишида жамият томонидан муомалага чикарилган номинал киймати 1 332 сўм бўлган 435 000 дона                    овоз берувчи акциялардан  301 709 дона 69,4 фоизи иштирок этаётганлигини,                    бу эса Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳукукларини ҳимоя қилиш тўгрисида"ги конуннинг 68-моддасига асосан умумий йиғилиш ваколатли эканлигини маълум килиб, акциядорларни умумий йигилишини  очик деб эълон килди.

Кун тартибидаги:  1- масала буйича:

    Сўзни жамият ишлаб чикаришни мувофиклаштириш булимии бошлиги С.Юсупов олиб «Namangan-Avtotexxizmat» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташкари  умумий йигилишини тартибли олиб бориш максадида 5 нафардан иборат  ишчи  президиуми аъзоларини                 сайлаб олишни таклиф килди ва ишчи президиум аъзолигига куйидагилар тасдикланди;

    Сидиков Ботирхужа Бувахужаевич  -              «O’zavtotexxizmat» АБ   бошкаруви раиси  

    Абдумуминов Абдусаттор Абдумутал угли  -     «Аvtosanoat Invest» МЧЖ   қимматли қогозлар                                                                                                         мутахасиси,  

    Икрамов Эркин Анварович  -                         «Namangan-Avtotexxizmat» АЖ  бошкарув раиси в.б;

    Нуралиев Хусниддин Қутбидинович  -               Жамият савдо сотик ва маркетинг  Директори

    Юсупов Сайпиддин   -                               «Namangan-Avtotexxizmat»  АЖ

                                                                               касаба қўмитаси раиси;

     Кун тартибидаги 2- масала буйича:

        Йигилиш раиси А.А.Абдумуминов акциядорларнинг умумий йигилиши кун тартибида 7 та масала курсатилган булиб, хар бир масала учун 10 (ўн) дакикадан сўз олиб борилишини ва мухокама учун 5 (беш) дакика вакт ажратилишини таклиф этди. Ушбу таклиф акциядорлар томонидан бир овоздан тасдикланди.

-      навбатдан ташқари умумий йиғилиш регламенти илова қилинади

Кун тартибидаги 3- масала буйича:

        Йигилиш раиси А.А.Абдумуминов Санок комиссияси аъзоларини сайлаш буйича кимда кандай таклиф борлигини суради, акциядор Нуритдинов Баходир Садриддинович суз олиб, жамият санок комиссияси аъзолигига куйидаги номзодларни таклиф этди:

- Хошимхонов Аброр          - Хисобхона мутахассиси;

- Жураев Бекзод                  - Хисобхона мутахассиси; 

- Азизов Шавкат                - Кафолат булими мухандиси;

       Кун тартибидаги учинчи масала буйича бошка таклифлар булмаганлиги сабабли, номзодларни тасдиклаш учун овозга куйди ва тавсия этилган барча номзодлар акциядорлар томонидан бир овоздан тасдикланди.

Кун тартибидаги 4- масала буйича:

Йигилиш раиси А.А.Абдумуминов Узбекистон Республикаси Президентининг  2015 йил 21 декабрдаги ПК-2454-сонли  қарори талабларини бажариш юзасидан хорижий инвесторларни акциядорлик жамиятларидаги улуши 15 % дан кам булмаган микдорда  булишини таъминлаш мақсадида  қўшимча акциялар чиқариш  зарур булишини таъкидлаб утди. Хозирги кунда «Namangan-Avtotexxizmat» АЖнинг устав  фонди 597 420 000 (беш юз тўқсон етти миллион тўрт юз йигирма минг) сумни ташкил этиб, бир  дона акциянинг    номинал киймати 1 332 сум булган 435 000 донани ташкил этади. Шу сабабли жамият  уставида акцияларни сонини ўзгартириш таклифини билдириб, акциядорлар ва йиғилиш қатнашчиларига қўшимча чиқариладиган акциялар  бўйича қуйида ўз таклифини   билдирди:

Вариантлар 

Эълон килиган акциялар сони 

Акциялар номинал киймати

Эълон килинган акцияларни кушган холда Устав фонди микдори 

1

65 255

1 332

666 339 660

2

104 409 

1 332

718 494 100

3

261 066 

1 332

927 160 500

Шундан сунг, юқорида таклиф этилганларга кўра, жамиятнинг бир дона акцияларининг номинал киймати 1 332 сум булган 261 066 дона оддий акциялардан иборат бўлган кўшимча акциялар чикарилиши  лозимлигини инобатга олиниб, жамият Уставининг 4 (туртинчи) боби кушимча  4.3. банди билан қуйидагича тулдирилгани, унга кура: жамият жойлаштирилган акцияларга кушимча тартибда 261 066 (икки юз олтмиш бир минг олтмиш олти) дона микдорда номинал киймати 1 332 (бир минг уч юз уттиз икки) сум (эълон килинган акциялар) булган оддий акцияларни жойлаштиришга хаклилиги назарда тутилганини шунингдек, жамият Устав фондида чет эл инвесторининг улуши 15% дан кам бўлмаслигини баён килди.

Акциядорлар қўшимча чиқариладиган эълон қилинган акцияларни учинчи вариантни танланишини  билдирдилар ва акциядорлардан масала буйича уз фикрларини овоз бериш бюллетени оркали билдиришларини суради.

Кун тартибидаги 5- масала буйича:

Жамият акциадори «O’zavtotexxizmat» АБ номидан бошқарув раиси Б.Сидиковга суз берилди. Суз олган Б.Сидиков Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги №ПҚ 2454-сонли «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб килиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, «Акциядорлик жамиятлар ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги  қонунига ўзгартириш киритиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29-декабрдаги №396-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим конун ва хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги  конуни талабига кўра жамиятнинг уставини Қонун талабларига мос келтириш белгиланган бўлиб, бунга кура жамиятнинг уставига узгартириш ва қўшимчалар матнини лойихаси йигилиш катнашчиларига ўқиб эшиттирди.

- (Маъруза матни илова килинади).

Конунга мувофик жамият Уставига куйидаги узгартириш ва кушимчалар киритилмокда:  

 

     Эски таҳрири 

Янги таҳрири

3. Жамият Устав фондининг миқдори

3.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади.

3.1. Жамиятнинг Устав фонди (устав капитали) акциядорлар ва хорижий инвесторлар олган                   жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикаси миллий                валютаси-сўмда ифодаланади. Жамият томонидан чиқарилган барча акцияларнинг номинал қиймати               бир хил бўлиши керак.

Бунда чет эл инвесторининг жамият Устав фондидаги улуши 15% дан кам бўлмаслиги лозим.

4. Жамият акцияларининг сони, номинал киймати, турлари

 

Уставнинг 4 (туртинчи) бобига куйидаги мазмундаги 4.3. банди билан тулдирилсин:

4.3. Жамият жойлаштирилган акцияларга кушимча тартибда 261 066 (икки юз олтмиш бир минг  олтмиш олти) дона микдорда номинал нархи  1 332 (бир минг уч юз уттиз икки) сум (эълон килинган акциялар) булган оддий акцияларни жойлаштиришга хакли.

 

8. Жамият бошкарув органлари, уларни шакллантириш

тартиби ва ваколатлари

8.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хат бошиларига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

8.5. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамият ижроия органи  ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ва Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларига мувофиқ бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.    Акциядорларнинг йиллик йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

8.8.-банди. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

11) жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

11)  жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

8.14. - банди.

Жамият Кузатув Кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

1) жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

1) жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

       

         Эътиборингизга хавола эътилаётган Уставга киритилган янгиликлардан асосийси: Жамиятнинг Устав фонди (устав капитали) акциядорлар ва хорижий инвесторлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топиши, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси-сўмда ифодаланиши, жамият томонидан чиқарилган барча акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши кераклиги, бунда чет эл инвесторининг жамият Устав фондидаги улуши 15% дан кам бўлмаслиги лозимлиги.

        Уставнинг 4 (туртинчи) боби кушимча  4.3. банди билан тулдирилган булиб, унга кура : жамият жойлаштирилган акцияларга кушимча тартибда 261 066 (икки юз олтмиш бир минг олтмиш олти) дона микдорда номинал киймати 1 332 (бир минг уч юз уттиз икки) сум (эълон килинган акциялар) булган оддий акцияларни жойлаштиришга хаклилиги назарда тутилган.

       Уставнинг 8-боби 8.5 бандига куйидаги мазмундаги кушимча киритилди: жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шартлиги, умумий йигилишда жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамият ижроия органи  ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланиши, акциядорларнинг йиллик йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар эканлиги белгиланган.

        Яна бир узгартириш ва кушимча: Уставнинг 8-боби 8.8.банди 11- хатбошиси куйидагича: жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш  мазмуни билан тулдирилди;

           Уставга киритилаётган охирги узгартириш бу 8-бобнинг 8-14 банди, 1-хатбошисида жамият кузатув кенгашининг ваколатини кенгайтирган холда  кузатув кенгаши томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш ваколати белгиланган.

Шундан сунг, жамият акциядорларидан ушбу масала буйича уз фикрларини овоз бериш бюллетени оркали билдиришларини суради.

Кун тартибидаги 6- масала буйича:

        А.А.Абдумуминов  жамият Уставига киритилаган узгартириш ва кушимчалар «Жамият  ациядорларининг  умумий  йигилиши тугрисида»ги хамда «Жамият кузатув кенгаши тугрисида»ги  Низомларга хам тегишли тартибда ўзгартириш киритилиши кераклиги лозим таъкидлади. Шунга кура жамиятнинг ички меъёрий хужжатлари «Жамият  ациядорларининг  умумий  йигилиши тугрисида»ги хамда «Жамият кузатув кенгаши тугрисида»ги  Низомларига куйидагича узгартириш киритилсин:

 

Эски таҳрири

Янги таҳрири

II. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ  

2.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига қуйидагилар тегишли бўлади:

2.1.13- жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

2.1.13 банди жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

2.1.15 жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ваколат доирасига кирадиган масалалр юзасидан, шу жумладан жамиятни бошкаришга доир конун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг хисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;     

 

2.1.15 жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамият ижроия органи  ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини тинглаш, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ваколат доирасига кирадиган масалалр юзасидан, шу жумладан жамиятни бошкаришга доир конун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг хисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

«Жамият  ациядорларининг  умумий  йигилиши   тугрисида»ги Низомнинг П-боби 2.1.13 банди куйидаги жумла билан тулдирилди: жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;    

 Низомнинг 2.1.15-бандига куйидаги мазмундаги кушимча киритилди: жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамият ижроия органи  ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланиши, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошкаришга доир конун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг хисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;   

Шунингдек: Низомга янги 2.1. – 2.2- банди  киритилди, унга кура  жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият умумий йигилиш мажлисида  тасдикланиши лозимлиги белгиланган.

 

Эски таҳрири

Янги таҳрири

II. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

Кузатув кенгаши ваколатларига қуйидагилар тегишлидир:

2.1 -1 жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

21-.1 жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

2.1-9 жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиклаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мулжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг                      1 декабридан кечиктирмай тасдикланиши лозим

2.1-9- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиклаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мулжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг                        1 декабридан кечиктирмай маъкулланиши лозим

          «Жамият  кузатув  кенгаши  тугрисида»ги Низомга тегишича П-боби, 2.1 бандига             1-кичик банди тулдирилиб жамият кузатув кенгашининг ваколатини кенгайтирган холда, кузатув кенгаши томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш ваколати белгиланган.

Шундан сунг, жамият акциядорларидан ушбу масала буйича уз фикрларини овоз бериш бюллетени оркали билдиришларини суради.

Кун тартибидаги 7- масала буйича:

 Умумий йигилиш раиси А.А.Абдумуминов: Узбекистон Республикаси Президентининг  2015 йил 21 декабрдаги ПК-2454-сонли  қарори талабларини бажариш юзасидан хорижий           инвесторларни акциядорлик жамиятларидаги улуши 15 % дан кам булмаган микдорда  булишини таъминлаш мақсадида жамиятнинг янги тахрирдаги устави хамда жойлаштирилган акцияларни майдалаш усули билан акциялар сонини ошириш ва бу билан жамият низом жамгармаси узгармаган холда тегишли давлат органларидан руйхатдан утказишни тезкорлик билан амалга ошириш максадида, Узбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлар ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида» ги Қонун талабларидан келиб чикиб, жамият устав фондини кушимча акцияларни чикариш хисобига купайтириш, ва жамият акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарорини ва эмиссия рисоласини тасдиклаш ваколатини жамият кузатув кенгашига берилиши максадга мувофиқ булишини билдирди.

Жамият акциядорлардан юкоридаги масала буйича уз фикрларини овоз бериш бюллетени оркали билдиришларини суради.

Шундан сунг, Умумий йигилиш раиси А.А.Абдумуминов: Бугунги акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йигилиши кун тартибидаги 7 (етти)та масала тулик куриб чикилди. Кушимчалар булса, мархамат. Хурматли акциядорлар, кулингиздаги овоз бериш бюллетенларига кун тартибидаги масалаларга уз муносабатларингизни билдиришингизни сурайман. Агар овоз бериш якунланган булса, санок комиссияси аъзоларидан овоз бериш бюллетенларини йигиштириб олиб, овозларни санаб, акциядорларга баён килишингизни сурайман:

            Санок комиссияси томонидан овоз бериш бюллетенлари йигиштириб олиниб, овозлар саналгандан сунг акциядорлардан куйидагича овоз берилганлиги маълум килинди:

 1.                   Йигилиш ишчи президиумини сайлаш.

Тарафдор 301 709 дона, Қарши – йук, Бетараф - йук;

2.                  Акциядорларнинг навбатдан ташкари Умумий йигилишини ўтказиш регламентини тасдиклаш.

Тарафдор 301 709 дона, Қарши – йук, Бетараф - йук;

3.                  Санок комиссияси аъзолари сони ва таркибини тасдиклаш.

Тарафдор 301 709 дона, Қарши – йук, Бетараф - йук;

4.                  Эълон килинган акциялар сонини аниклаш:

Тарафдор 301 709 дона, Қарши – йук, Бетараф - йук;

5.                   «Namangan-Avtotexxizmat» АЖ Уставига узгартириш ва кушимчалар киритиш.

Тарафдор 301 709 дона, Қарши – йук, Бетараф - йук;

6.                  Низом матнига узгартириш ва кушимчалар киритиш

       - «Умумий йигилиш тугрисида»;

       - «Кузатув кенгаши тугрисида».

Тарафдор 301 709 дона, Қарши – йук, Бетараф - йук;

7.                  Кузатув кенгашига куйидаги масалаларни хал этиш ваколатини бериш:

       - устав фондини купайтириш ва кушимча акцияларни чикариш буйича;

       - эмиссия рисоласи ва акцияларни чикариш тугрисидаги карорни тасдиклаш буйича;

Тарафдор 301 709 дона, Қарши – йук, Бетараф - йук;

 

Юкоридаги овоз бериш якунлари натижаси буйича акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилиши

                                                         К А Р О Р   К И Л А Д И:

1.    Йигилиш ишчи президиуми сайлайсин.

2.    Акциядорларнинг навбатдан ташкари Умумий йигилишини ўтказиш регламентини тасдиклансин.

3.    Санок комиссияси аъзолари сони ва таркибини тасдиклансин.

4.    Жамият томонидан жойлаштирилган акцияларга кушимча эълон килинган номинал киймати 1 332 (бир минг уч юз уттиз икки) сум  булган 261 066 (икки юз олтмиш бир минг олтмиш олти) дона микдорда оддий акцияларни жойлаштириш хаклилиги тасдиклансин.

5.    Жамият Уставига киритиладиган узгартириш ва кушимчалар киритиш матни тасдиклансин ва тегишли тартибда давлат руйхатидан утказилсин.

6.    Жамиятнинг Акциядорларнинг «Умумий йигилиши» тугрисидаги  ва «Кузатув кенгаши» тугрисидаги Низомига киритиладиган кушимча ва узгартиришлар тасдиклансин.

7.    Жамият устав фондини кушимча акцияларни чикариш хисобига купайтириш ва жамият акциялар чикарилуви тўғрисидаги қарорини ва эмиссия рисоласини тасдиклаш ваколати жамият кузатув кенгашига берилсин.

                          Умумий йигилиш раиси:         имзоланган             А.А.Абдумуминов

                                    Йигилиш котиби:        имзоланган              Р.Б.Расулов