logo
Xarita sayt
qaytmoq orqaga

АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА

                                            «NAMANGAN-AVTOTEXXIZMAT» акциядорлик жамияти  

                                                                          акциядорлари диққатига!

 

       «NAMANGAN-AVTOTEXXIZMAT» AJ Кузатув кенгашининг 2016 йил 26 сентябрдаги йигилиши қарорига асосан 2016 йил 26 октябрь куни соат 15 00 да жамият маъмурий биносининг мажлислар залида акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишни булиб ўтади.

       Жамиятнинг жойлашган манзили: Наманган шахри, Тинчлик кўча 3-уй.

       Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишида катнашиш хукукига эга акциядорлар реестри тузиладиган сана:  2016 йилнинг 21 октябрь   

        Навбатдан ташқари умумий йигилишда катнашувчи акциядорларни руйхатга олиш 2016 йил                       26 октябрь куни соат 10.00 да бошланади.

 

                                                                       Йиғилиш кун тартиби:

 

  1. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Саноқ комиссияси аъзоларини сони ва таркибини тасдиқлаш.
  3. «NAMANGAN-AVTOTEXXIZMAT» акциядорлик жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини, маъсулияти чекланган жамиятига ўзгартириш
  4. Акциядорлик жамиятини ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш тартиби ва шартларини белгилаш.
  5. Бир дона акциянинг бозор баҳосини, акцияларни қайтариб сотиб олиш тартиби ва шартларини тасдиқлаш.

         Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан, тўпланган материаллар билан жамиятнинг корпоратив муносабатлар булимига хар куни, шанба ва якшанба кунларидан ташкари соат 11-00 дан 16-00 гача  ёки  232-17-04, 232-43-65 телефон ракамларига мурожаат килишлари хамда www.namatx.uz сайти оркали танишишлари мумкин.

Жамиятнинг электрон почта манзили: nam-avto@rambler.ru.

 

Акциядорлик жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини, маъсулияти чекланган жамиятига ўзгартиртирилаётганлиги муносабати билан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя килиш тўғрисида»ги қонунинг 40,41-моддаларига мувофиқ «NAMANGAN-AVTOTEXXIZMAT» AJ  барча акциядорларга жамиятни кайта ташкил этиш масаласи юзага келганда улар жамиятни кайта ташкил этиш тугрисидаги карорга карши овоз беришган булса ёки узрли сабабларга кура бу масала  буйича овоз беришда катнашмаган булсалар,  жамиятдан узларига тегишли булган акцияларни ёки акцияларни бир кисмини жамият томонидан кайтариб сотиб олишни талаб килишга ҳақлидир.

Жамият томонидан акцияларни кайтариб сотиб олиш бозор киймати буйича амалга оширилади. «MULK INVEST BAHO» МЧЖ бахоловчи ташкилотнинг бахолаш хулосасига кура «NAMANGAN-AVTOTEXXIZMAT»AJ нинг бир дона акциясининг бозор нархи навбатдан ташкари умумий йигилишда баён этилади.

     Акциядорларнинг узларига тегишли булган акцияларини кайтариб сотиб олиш тугрисидаги ёзма талаблари жамиятга навбатдан ташкари умумий йигилиш карори кабул килинганидан сунг 30 кун  муддат ичида юборилиши лозим. Курсатилган муддат утгандан сунг 10 кун ичида жамият ёзма талаб юборган акциядорларнинг акцияларини кайтариб сотиб олади. Акциядорлар 30-кун муддатда узларига тегишли булган акцияларини кайтариб сотиб олиш тугрисида ёзма талабнома юбормаган акциядорларнинг пул маблагларини Жамият Уз.Р «Нотариат тугрисида»ги Конунинг 74-моддасига асосан нотариус депозит хисоб ракамига (акциядорнинг банк маълумотлари мавжуд булмаган такдирда) утказади. Банк маълумотлари мавжуд акциядорларнинг пул маблаглари омонат хисоб ракамларига юборилади.