logo
Xarita sayt

Jamiyat tarixi

- 1968 йил Автотранспорт ва мотовелотехника воситаларига техник ва таъмирлаш майда  устахоналари бирлашиб «Наманганавторемонт» устахонаси деб юритилди.   

- «Минавтошосдор»нинг 1968 йил 14 мартдаги № 740- сонли буйруги асосида «Наманганавторемонт» устахоналари, Авторемзавод (АРЗ-15) булиб Республика «Узавтотехобслуживание» бош бошкармаси ихтиёрига утказилган.

- 1969 йил 1 сентябрдан Наманган вилоят «Автотеххизмат» корхонаси вилоятдаги Авторемзавод (АРЗ-15) тасарруфидан ажралиб чикиб, ПО (производственное объединие) «Автотехобслуживание» булиб ташкил топган.

-  Республика Маиший хизмат курсатиш Вазирлигининг 07.09.1988 йилдаги  № 294-сонли буйруги хамда Республика ПО «Узавтотехобслуживание»нинг 08.09.1988 йилдаги № 174-К сонли буйруги асосида корхонанинг номи вилоят СП (специалиризованное предприятие) «Автотехобслуживание»га айлантирилган.

- СП «Автотехобслуживание» бошкармаси томонидан 1971 йилдан 1990 йилгача хужалик усули билан вилоятнинг барча туман ва шахар худудларида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциялари курилиб ишга туширилган.

- 1991 йиллардан кейин Республика Мустакилликга эришгандан сунг хукумат карорлари асосида корхонада хусусийлаштириш ва тадбиркорларни куллаб кувватлаш ишларига кенг йул очилиб шахар ва туманлардаги  АТХКС ва АТУларнинг мулкчилик шакли узгартирилиб хусусийлаштирилган.

- Республика Вазирлар Махкамасининг 1995 йил 27 февралдаги № 71- сонли хамда вилоят Давлат мулкини бошкариш, тадбиркорликни куллаб-кувватлаш бошкармасининг 09.08.1995 йилдаги № 258/070-сонли карорларига асосланиб, СП «Автотехобслуживание» бошкармаси уз мулкчилик шаклини узгартириб «Наманган-Автотеххизмат» очик акциядорлик жамиятига айлантирилган.     

- Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги «Узбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат курсатиш ва сервис сохасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги  № 325-ПК-сонли карори хамда ушбу карор асосида «Узавтотеххизмат» акциядорлар бирлашмасининг  ишлаб чиккан дастури асосида «Наманган-Автотеххизмат» очик акционерлик жамияти бошкаруви томонидан 2007 йилни Ноябр ойида Наманган шахри Ахсикент дахаси, Чорток айланма йулида замонавий, давр талабига мос келадиган «Минисервис» курилиб  20 та ёш мутахасислар иш билан таъминланган.

- Хозирда «Наманган-Автотеххизмат» очик акциядорлик жамияти таасарруфидаги автомобилларга техник ва таъмирлаш хизматини кўрсатиш буйича иккита АТХКСлар ва Минисервис фаолият курсатмокда

- Президентимиз ташаббуси билан Узбекистон ва Жанубий Корея хамкорлигида Асака шахрида курилган «УзДЭУавто» ЁАЖ автомобил ишлаб чикариш заводининг 1996 йилдан 2005 йилгача «Наманган-Автотеххизмат» очик акциядорлик жамияти вилоятдаги асосий дилери хисобланиб, «UZDAEWOO» автомобилларига техник ва кафолатли хизмат ва автомобил сотуви хизматларини курсатган.

- 2005 йилда Асака заводнинг сармоядори узгариши хамда «General Motors» компанияси томонидан сармоя киритилгани муносабати билан «УзДЭУавто» корхонаси «GM Uzbekiston” ЁАЖ кайта ташкил этилган.

- «Наманган-Автотеххизмат» очик акциядорлик жамияти 2005 йилдан хозирги давргача «GM Uzbekiston” компаниясиниг дилерларидан бири хисобланади.

- 2014 йил 6 майдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тўгрисида»ги Ўзбекистон Республикаси конуни (Янги тахрири) ва Жамият акциядорларининг 2014 йил 24 октябрь кунги навбатдан ташкари умумий йигилиши карорига асосан «Наманган-Автотеххизмат» очик акциядорлик жамияти «Namangan-Аvtotexxizmat»  аksiyadorlik jamiyati деб номланди.     

- «Namangan-Avtotexxizmat» АЖ акциядорларининг 2017 йил 9 январь кунги умумий йиғилишида «Namangan-Avtotexxizmat» акциядорлик жамиятини, ташкилий хуқуқий шаклини ўзгартириб «Namangan-Avtotexxizmat» масъулияти чекланган жамиятига ўзгартириш тўғгрисида қарор қабул қилинди.

- 2017 йил 1 февраль куни «Namangan-Avtotexxizmat» АЖ «Ягона дарча маркази» томонидан «Namangan-Avtotexxizmat» масъулияти чекланган жамияти деб № 12396-сон билан давлат руйхатидан утказилди.